
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.М. ва Н.Ж. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Вивафер” номли 826 қути дори воситасини 9 000 доллар ва 40 млн сўмга сотаётган вақтида ушланган. Тадбир давомида жами 829 қути ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар