12:00 / 22.09.2024
31

Ўзбекистонда фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари янада мустаҳкамланади

Ўзбекистонда фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари янада мустаҳкамланади
Ўзбекистон президенти томонидан 20 сентябрь куни имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган, ОАВнинг фаолияти ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, қариндошининг судлангани ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари янада мустаҳкамланади