Фото: Ariana news
“Толибон” томонидан тайинланган Афғонистоннинг янги элчиси Абдул Ғаффор Баҳр 22 сентябрь куни Тошкентга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ariana news хабар берди.
Абдул Ғаффор Баҳрни элчихонада ишончли вакил сифатида раҳбарлик қилган Мўғфуруллоҳ Шаҳоб ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси вазифасини якунлаган Ёдгорхўжа Шодмонов кутиб олган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу тайинлов Афғонистон дипломатиясидаги янги ўзгаришлар ва Ўзбекистон билан муносабатларнинг кенгайишидан далолат беради.
Фото: Ariana news
Элчи яқинда икки давлат ўртасида келишилган лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради. У Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидан бўлиб, муқаддам “Толибон” ҳукуматининг Олий судида текширув ва тадқиқот бўлими директори бўлиб ишлаган.
Фото: Ariana news
Февраль ойи бошида “Толибон” кон ва нефть вазирининг ўғли Мўғфуруллоҳ Шаҳобни Ўзбекистонга элчи этиб тайинлаган, у Тошкентга элчи қилиб юборилган “Толибон”нинг расман биринчи вакилига айланганди. Бу “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода амалдорларга қариндошларини давлат муассасаларига ишга олишни тақиқлаганига қарамай амалга ошган.
Шаҳобдан олдин собиқ Афғонистон ҳукуматининг вакили Аҳмад Холид Элимий Тошкентда фаолият юритган. Афғонистон ҳукумати қулашидан то “Толибон” ҳукумати томонидан Тошкентга биринчи элчи тайинлангунга қадар ўтган 2 йил давомида Элимий “Толибон” Ташқи ишлар вазирлиги назорати остида ишлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...