16:55 / 23.09.2024
37

Тадбиркор фойдасига 500 млн. сўм ундириб берилди

Тадбиркор фойдасига 500 млн. сўм ундириб берилди
Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилиб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, тадбиркорларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссасини кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва унинг моддий фаровонлигини ўстириш борасида кенг имкониятлар яратилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан ҳам тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, суд қарорларини ўз вақтида ва сўзсиз ижроси таъминланиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан юридик шахслар фойдасига 19 255 та ижро ҳужжати бўйича 403 млрд. сўм маблағлар ундирилиши таъминланган.

Мисол учун, қарздор "G.S.S" МЧЖдан ундирувчи "O.A.I" хусусий корхонаси фойдасига Кармана туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан 500 млн. сўм ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, тадбиркорнинг ҳуқуқи тикланди.

Қарздорликнинг суммаси қанча бўлишидан қатъи назар бундай тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилиш муҳим вазифамиз ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига 500 млн. сўм ундириб берилди