Фото: Президент матбуот хизмати
Президент мамлакат олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳукумат бўйсунувига ўтказилади. Агентликка собиқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.
Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди.
Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда эса Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.
У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 1998—2002 йилларда Молия вазирлигида ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган. 2002 йилда Ҳисоб палатасида фаолият кўрсатиб, 2006—2010 йилларда Ҳисоб палатаси раиси бўлган. 2010 йилда Давлат солиқ қўмитасидаги фаолиятини бошлаган Мусаев 2010—2011 йилларда ва 2018 йилнинг мартидан декабригача бўлган муддатда ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, 2018 йил майидан 2020 йил майигача Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
Беҳзод Мусаев 2020 йил 13 майдан бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2021 йилнинг ноябрь ойида у Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.
Беҳзод Мусаев 2022 йилнинг декабрь ойида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...