170 миллионлик туркий халқларнинг ўзаро яқинлашувига хизмат қиладиган навбатдаги қадам ташланди. 11 сентябр куни Озарбойжон пойтахти Бокуда, Туркий дунё учун умумий алифбо ишлаб чиқиш бўйича комиссиянинг учинчи йиғилишида 34 та ҳарфдан иборат алифбо лойиҳаси бўйича келишувга эришилди.
Лотин графикасига асосланган бу ҳарфлар туркий тилларда мавжуд 34 та товушни акс эттиради. Комиссия барча манфаатдор институтларни олимлар томонидан таклиф этилаётган бу алифбони амалга татбиқ қилишни самарали қўллаб-қувватлашга чақирган.
Kun.uz мухбири мавзуни таҳлил қилиш учун “Геосиёсат” дастурига педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев ва сиёсатшунос Фазлиддин Мадиевни таклиф этди.
Туркий халқларнинг умумий алифбосини тайёрлаш жараёнларида бевосита қатнашган Қозоқбой Йўлдошевнинг сўзларига кўра, олимлар бу масала устида икки йилдан бери бош қотираётган эди, мана энди умумий тўхтамга келинди.
“Кўпчилик умумий алифбо тасдиқланди деган нотўғри фикрга боряпти, аммо бу – биродар алифбо лойиҳасининг тақдим этилиши бўлди. Туркий давлатлар буни ўз имкониятларидан келиб чиқиб жорий этишлари мумкин”, дейди Қозоқбой Йўлдошев.
Олим туркий халқларнинг бир неча юз йилликлардан бери бирлашувига тўсқинлик қилингани, бу жараён тилга ҳам таъсир қилганини таъкидлайди.
Умумий алифбо туркий ўзликни намойиш этишга қаратилган рамзий ишорами ёки реал натижага интилишми? Қозоқбой Йўлдошевга кўра, бу ерда ҳеч қандай рамзийлик йўқ. “Бу юз йиллар аввал қилиниши керак бўлган иш эди”, дейди у.
Сиёсий таҳлилчи Фазлиддин Мадиевнинг фикрича, дунё сиёсатидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, умумий алифбога туркий халқларнинг бирлашувига олиб борадиган омиллардан бири деб қараш лозим.
“Дунёда тилларнинг йўқолиш жараёни тезлашган. Биз туркий маконда ахборот алмаша олишимиз учун, маконимизни ўз қўлимизга олишимиз, янги шаклланаётган геосиёсий тартиботда туркий дунёнинг алоҳида ўрнини яратиш учун ҳам бу ниҳоятда муҳим. Биродар алифбо – ўтмишимиз учун армон, лекин келажагимиз учун катта имкон. Ҳозирги тарихий шарт-шароит – туркий минтақа учун охирги имконият бўлиши ҳам мумкин”, – дейди сиёсатшунос.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...