date
views 116

Сирдарёда футбол майдонидаги одамлар устига Captiva ҳайдаган эркакка ҳукм ўқилди

Сирдарёда футбол майдонидаги одамлар устига Captiva ҳайдаган эркакка ҳукм ўқилди
Кадр: Telegram
Сирдарёда футбол майдонида одамлар устига Captiva ҳайдаган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилган эди. Ҳолат юзасидан суд якунланди.

Воқеа 29 май куни соат 18:00 ларда вилоятнинг Сайхунобод туманида содир бўлган. Captiva ҳайдовчиси томонидан содир этилган ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 277- моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган. Автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган. Қайд этилишича, ушбу шахс муқаддам ҳам судланган.

Иккинчи айланган вақтимда машинамнинг бурчаги бир болага тегиб кетди. Кейин шунча воқеа бўлди, таваккал дедим-да, стадион дарвозасига қараб ҳайдадим. Ўша орада машинани тошбўрон қилишди. Ҳаммадан узр сўрайман. Тавба қилдим. Охирги имконият беришингизни сўрайман”, дейди ҳайдовчи.

Судда даъвогарлар ундан шикояти йўқлигини билдирган. Лекин машинаси олд қисми билан икки нафар шахсни туртиб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани сабабли уни оқлаб бўлмаслиги таъкидланган. Унга нисбатан 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда футбол майдонидаги одамлар устига Captiva ҳайдаган эркакка ҳукм ўқилди