11:25 / 25.09.2024
40

Тошкентда Lacetti ва Malibu тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди

Тошкентда Lacetti ва Malibu тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Lacetti ва Malibu тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 23 сентябрь куни соат 21:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 13-уй қаршисида содир бўлган. 2002 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги Malibu-2 ва 1996 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган Lacetti тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси 1951 йилда туғилган Х.Т.га ва Malibu-2 русумли автомашина ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганига қарамай, қайтадан рулга ўтирган шахслар 707 та ЙТҲ содир этган. Бунинг оқибатда 212 нафар шахс вафот этган, 546 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича қонуний равишда ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар томонидан 10 миллион 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Lacetti ва Malibu тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди