18:33 / 26.09.2024
35

Қашқадарёлик эркак афғонистонлик фуқарони 53,5 минг долларга чув туширгани аниқланди

Қашқадарёлик эркак афғонистонлик фуқарони 53,5 минг долларга чув туширгани аниқланди
Фото: Бош прокуратура
Қашқадарёлик эркак афғонистонлик фуқарони 53,5 минг долларга чув туширгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Э.Н. Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.дан 2021 йилда тожик ковраги смоласини етказиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кирган. Ундан 53,5 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, тожик ковраги смоласини етказиб бермаган ва пулни ҳам бермасдан алдаб келган.

Прокуратура органлари томонидан Ҳ.Ғ.нинг мурожаати ўрганилиб, натижасига кўра Э.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида, хорижий давлат фуқароси Ҳ.Ғ.га етказилган зарар ҳисобига 500 миллион сўмга яқин маблағ ундирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёлик эркак афғонистонлик фуқарони 53,5 минг долларга чув туширгани аниқланди