09:47 / 27.09.2024
60

Андижондаги шифохонада икки аёл жанжаллашди

Андижондаги шифохонада икки аёл жанжаллашди
Фото: МИБ ахборот хизмати
Андижон вилоятидаги шифохоналарнинг бирида икки аёл жанжаллашиши ортидан улардан бирининг машинаси хатланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шифохоналарнинг бирида икки аёл ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда фуқаро Г.С. Ш.Б.ни уриб, унга тан жароҳати етказган. Олинган тан жароҳати юзасидан Ш.Б. фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судига мурожаат қилиб, етказилган моддий ва маънавий зарар ҳамда адвокат хизмат ҳақи учун жами 15 миллион 400 минг сўмни ундириб берилишини сўраган.

Қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгунига қадар даъвони таъминлаш ҳақидаги суднинг ажрими ижрога қаратилган. Унга кўра, фуқаро Г.С.га тегишли Nexia-3 хатланиши белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида аёлнинг машинаси хатлаб қўйилган.

Ҳозирда моддий ва маънавий зарар пулларини ундириш чоралари кўриляпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги шифохонада икки аёл жанжаллашди