Бош прокуратура Баскетбол федерациясидаги талон-торожликлар ҳақида маълумот берди.
Баскетбол федерацияси ижрочи директори Ю.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, С.И.нинг онаси ва укаси номига “S.A.G.” МЧЖ ташкил қилиб, спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона аслида етказиб берилмаган махсус ускуналар учун федерациядан 197 млн. сўм маблағни жамият ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.
Шунингдек, федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. федерацияга тегишли бўлган корпоратив пластик картадан ноқонуний равишда шахсий эҳтиёжлари учун 162 млн сўм маблағни ечиб олиб, ўзлаштирган.
Бундан ташқари, юқоридаги мансабдор шахслар томонидан федерацияга гуёки ҳомийларни жалб қилиш хизматларини кўрсатиш ҳақида сохта шартнома расмийлаштирилиб, федерациянинг 130 млн. сўм маблағлари ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилди ва суднинг ҳукми билан айбдорларга тегишли жазо чоралари қўлланилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”