Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ғазалкент” сув омбори “E-auksion” платформасига жойлаштирилди.
Табиий сув ҳавзалари давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн ауцион орқали ижарага берилади. Шу мақсадда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ғазалкент” сув омбори платформага жойлаштирилди. Бир ойлик бошланғич ижара ҳақи: 525 000 сўм.
Кадр: “E-auksion”
Объект 10 йил муддатга ижарага берилади. Вазирлар Маҳкамасининг Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига Э-Аукцион электрон савдо платформаси орқали бериш тартиби низомини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг ошиши ҳисобига ижара тўлови тафовутига мутаносиб равишда ўзгартирилади.
Агар аукцион ғолиби 5 иш куни ичида оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўламаган ёки ижара шартномасини имзолашни рад этган тақдирда, аукционнинг салоҳиятли ғолиби мавжуд бўлса унга оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўлаш учун 5 иш кунлик муддат берилади.
Ушбу муддат давомида салоҳиятли ғолиб тўловни амалга оширса, аукцион ғолиби деб эътироф этилади ва унга мазкур низомда белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади. Салоҳиятли ғолиб тўламаганда ёхуд мавжуд бўлмаганда, такрорий аукцион савдоларига чиқарилади. Баҳоланган нархи йиллик ижара ҳақини ифодалайди. Қўшимча мажбуриятлар бўйича шартнома шартларига ҳар йили 10 январгача Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси томонидан ўзгартиришлар киритилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди