Фото: Видеодан кадр
Тошкентнинг Сергели туманида ўтказилган пойга вақтида 1997 йилда туғлилган Д.К. Kia русумли автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этганди. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан озод қилинди.
Ҳолат юзасидан май ойида ҳайдовчи — 2000 йилда туғилган А.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. Суд ҳукмига кўра у 2 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан ва 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг маълум қилишича, 12 сентябрь куни жиноят иши апелляция тартибида қайта кўриб чиқилди. Суд ажримига кўра, қамоқда сақланган 4 ой 2 кун жазодан чегирилиб, ўташ учун қолган 2 йил 7 ой 28 кунлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланди ва 2 йил синов муддати белгиланди. Судланувчига нисбатан қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, А.Ҳ. суд залида қамоқдан озод қилинди.
Таъкидланишича, апелляция инстанцияси судида А.Ҳ.нинг оила аъзолари томонидан моддий ва маънавий зарарлар тўлиқ қоплангани, унга нисбатан ҳеч қандай даъво йўқлиги, айбланувчи муқаддам судланмагани, айбига иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, оилавий ва моддий аҳволи инобатга олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди