18:40 / 27.09.2024
31

Қарздорлик эвазига ташкилотнинг машинаси хатланди

Қарздорлик эвазига ташкилотнинг машинаси хатланди
Қарши туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасидан ундирувчи “Қашқадарё шарқ гавхари” МЧЖ фойдасига 4.455.267.352 сўм пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжати 09.08.2024 йилда Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 17.08.2024 йилда “Қарздорнинг барча турдаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағларига банд солиш ва хатлаш тўғрисида” қарор қабул қилинган.

Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровнома хатлари юборилиб, олинган жавоб хатларига асосан қарздорга тегишли бўлган мулкларига таъқиқ қўйилган.

Ижро харакатлари давомида қарздорга тегишли TRACKER русумли ҳамда NEXIA 3 русумли автотранспорт воситалари мавжудлиги аниқланган. Мазкур автотранспорт воситасларини хатлаш мақсадида қарздорнинг манзилига борилганда, автотранспорт воситаси мавжуд эмаслиги аниқланиб, бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган.

Шунга кўра, давлат ижрочиси томонидан Давлат активларини бошқариш агeнтлигининиг Қашқадарё вилояти ҳудудий Бошқармасига тегишли TRACKER русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Шунингдек, жорий йилнинг 25 сентябрь куни NEXIA 3 русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик эвазига ташкилотнинг машинаси хатланди