Фото: коллаж “Дарё”
Россиялик сенатор Андрей Климов Россия расмийсига муаммоларга тўла ўз ички ишлари билан шуғулланишни маслаҳат берган Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб қайтарди.
“Миллатлараро муносабатлар — жуда нозик воқеа”, деди Россия Федерация кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Андрей Климов. Сенатор “Лента.ру” билан суҳбатда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодировнинг баёнотига жавобан.
“Мен ҳар қандай воқеа ҳақида дарҳол бундай оҳангда гапира бошлашга қаршиман. Бу ўқитувчининг қилган иши камида ҳуқуқбузарликдир, балки ундан ҳам кўпроқ. Вице-спикернинг айтганлари таажжуб уйғотади”, деди Климов.
Сенатор бутун Марказий Осиёни Россия билан ва ўзаро уруштириб қўймоқчи бўлганлар жуда кўп эканини қайд этиб ўтди.
“Узоқ вақт ўзини шундай тутган бир мамлакат бор эди. Энди у жуда қийин вазиятга тушиб қолди”, дея сенатор Украинага шаъма қилди.
“Бундан кейин ўқитувчи дейиш қийин бўлган бу ўқитувчи қандайдир геосиёсий воқеалар ҳақида ўйлаган, деб ўйламайман. Катта эҳтимол билан қандайдир маиший омиллар таъсир қилди. Шундай экан, келинг, бу масалани расмий каналлар орқали қандай ҳал қилиш мумкинлигини кўриб чиқайлик”, дея қўшимча қилди у.
Ўзи нима гап?
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда рус тили фани дарсида ўқитувчи 6-синф ўқувчисини урди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Facebookдаги “Потребител.уз” гуруҳида ёзилишича, ўқитувчи рус синфига дарсни ўзбек тилида ўтган. Ўқувчи дарсни рус тилида ўтишни сўраган. Шундан сўнг видеода акс этган ҳолат юз берган.
Мария Захарова Россия Ўзбекистондан юз берган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва болага нисбатан шафқатсизлик қилган айбдорга қарши чоралар кўришни сўраганини айтди. “Бу масалани диққат-эътиборимиз марказида тутамиз”, деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, болани урган аёл синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, видеодаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган. Воқеадан хабар топган ўқувчининг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу аёл бошқа бир қанча ҳуқуқбузарликлар содир этгани аниқланди. Қизи ўқийдиган бошқа мактабда мактаб директори ўринбосари бўлган аёлга жисмоний куч ишлатган, Миллий гвардия ва ИИО ходимларига нисбатан ғайриижтимоий муносабатда бўлиб, уларнинг қонуний талабларини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатган.
Бундай қилмиши учун унга 25 сентябрь куни 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг 3 баравари (1 020 000 сўм) ва БҲМнинг 7 баравари (2 380 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди