“Адолат” социал-демократик партияси жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан судьялар ҳуқуқларини кафолатлаш ва иш юкламаларини мақбуллаштириш мақсадида “Судьялар мақоми тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.
Партия вакилларининг таъкидлашича, Польша, Россия, Германия ва Япония каби давлатларда судьялар мақомига оид алоҳида қонунлар мавжуд. Партия Ўзбекистонда ҳам бундай қонун қабул қилиниши зарурлигини таъкидлайди.
“Судьялар мақоми тўғрисида” қонуннинг қабул қилиниши бир қатор муҳим жиҳатларни ўз ичига олади:
1. Судьяларнинг вазифа ва мажбуриятлари: қонун судьяларнинг аниқ вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
2. Иш юкламаларини мақбуллаштириш: судьяларнинг иш юкламалари қонун асосида тартибга солинади.
3. Тайинлаш ва озод қилиш тартиби: судьялар лавозимига тайинланиш ва ишдан озод қилиниши қонунда аниқ тартибга солинади.
4. Ташқи таъсирлардан ҳимоя: судьялар ҳар қандай ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинади. Қонун уларнинг мустақил ва адолатли қарор қабул қилишлари учун зарур ҳимояни таъминлайди.
5. Ижтимоий имтиёзлар: судьяларга нисбатан ижтимоий имтиёзлар жорий этилиб, коррупцияга қарши чоралар кўрилади.
“Адолат” СДПнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳаси суд тизимини янада мустахкамлаш, судьялар мустақиллигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган. Судьялар иш юкламаларининг мақбуллаштирилиши эса суд ишларини самарали ташкил этишга кўмаклашади.
Ташаббускорлар фикрича, ушбу қонун суд тизимига ишончни оширишга ва мамлакатда адолатни таъминлашга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди