date
views 79

Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди

Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
Фото: Видеодан кадр
Сирдарё вилоятида ер расмийлаштириб беришни айтиб пул олган масъул шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Гулистон сув иншоотлари ва Дўстлик канали бошқармаси ер кадастр бўлими бошлиғи фуқароларнинг бирига Дўстлик канали ёқасида жойлашган бошқарма тасарруфида бўлган 1,5 гектар ерни келгусида шартнома асосида расмийлаштириб бериш эвазига 500 доллар олаётганда ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди