Фото: Getty Images
Green Card DV-2026 мавсуми учун рўйхатдан ўтиш 2 октябрь куни соат 21:00да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00 га қадар давом этади.
Маълум қилинишича, 2026 йил учун жами 55 000 тагача турли миллат вакилларига визалар бериш режалаштирилган. DV дастурида рўйхатдан ўтиш учун ҳеч қандай тўлов йўқ, лекин сараланганлар расмий виза аризасини топширишдан олдин виза учун тўлов қилиши керак. DV-2026 учун қуйидаги мамлакатлар ва ҳудудларнинг фуқаролари ариза бера олмайди. Сўнгги беш йил ичида ушбу мамлакатлардан 50 000 нафар маҳаллий аҳоли АҚШга кўчиб келган:
- Бангладеш
- Бразилия
- Канада
- Хитой Халқ Республикаси (шу жумладан материк ва Гонконгда туғилганлар)
- Колумбия
- Куба
- Доминика Республикаси
- Салвадор
- Гаити
- Гондурас
- Ҳиндистон
- Ямайка
- Мексика
- Нигерия
- Покистон
- Филиппин
- Корея Республикаси (Жанубий Корея)
- Венесуэла
- Вьетнам
Green Card лотереяси нима? Green Card чет эл фуқароларига АҚШда расман ишлаш имконини берувчи шахсни тасдиқловчи ҳужжатдир.
Бу виза лотереяси бўлиб, унда иштирок этиш учун сиз махсус шаклни тўлдиришингиз керак. Ҳар йили бутун дунё бўйлаб минглаб аҳоли лотереяда ютиб олади ва АҚШга расман кўчиб ўтиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу мақолада Diversity Visa лотереясида ёки бошқа айтганда, Green Card лотереясида иштирок этиш учун ариза тўлдириш жараёнини батафсил кўриб чиқамиз. Иштирок этиш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:
- Барқарор интернет;
- Фото;
- Ариза берувчининг шахсий маълумотлари.
Аризани 2 октябрь куни соат 21:00 дан қуйидаги ҳавола орқали ўтиб тўлдириш зарур: https://dvprogram.state.gov/
1. Бошлаш учун BEGIN тугмасини босасиз;
Шундан сўнг сизда 14 пунктдан иборат аризани тўлдириш учун 30 дақиқа вақтингиз бўлади. Барча пунктлар транслитерация билан тўлдирилади.
- Исм-фамилия;
- Туғилган сана;
- Туғилган шаҳар/аҳоли пункти;
- Туғилган мамлакат;
- Келиб чиқишингиз кўрсатилган мамлакат;
- Сизнинг ва барча оила аъзоларингизнинг фотосурати;
- Почта манзили. Сиз етиб боришингиз мумкин бўлган манзилни кўрсатинг, чунки лотерея натижалари унга юборилади;
- Яшаётган мамлакатингиз;
- Телефон рақами;
- E-mail манзили;
- Таълим даражаси;
- Оилавий аҳвол ва болалар ҳақидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса).
Фотосуратга қўйиладиган талаблар:
- Ариза берувчининг фотосурати (охирги 6 ой ичида олинган), турмуш ўртоғи ва барча болаларнинг фотосурати талаб қилинади. Green Card’га ариза беришда аввал фойдаланилган фотосуратлардан фойдалана олмайсиз;
- Расм .jpg форматида бўлиши керак;
- Максимал қабул қилинадиган тасвир ҳажми 240 кБ (килобайт);
- Пикселлар квадрат бўлиши керак (тасвирнинг эни бўйига тенг бўлиши керак);
- Рухсат берилган ўлчам 600х600 пиксел.
Боланинг фотосуратига қўйиладиган талаблар:
- Боланинг фотосуратида бегоналар, уларнинг қўллари ёки бегона нарсалар бўлмаслиги керак;
- Бола камерага очиқ кўзлари билан қараши керак;
- Кичкинтойлар учун ёпиқ ёки қисман очиқ кўзлар қабул қилинади.
Яшаш манзили
Таълим даражасини танланг:
Сизда таълим ёки иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак: диплом ёки ҳар қандай сертификат.
Қуйида таълим бўйича нозик нашрда АҚШ Меҳнат Департаменти (DOL) маълумотлар базасига ҳавола мавжуд бўлиб, у эрда касбингиз талабга эга ёки йўқлигини осонгина билиб олишингиз мумкин.
Primary school (бошланғич мактаб) — 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган ўқувчилар учун мўлжалланган биринчи таълим даражасидир.
High school degree (ўрта мактаб даражаси) — тугатилган 11 йиллик ўрта мактаб ва аттестат;
High School, nо degree (ўрта мактаб, даражаси йўқ) — бу шахс аллақачон 10-синфга ўтган, лекин ҳали тугатмаганлигини билдиради;
Vocational school — коллеж;
Some University Cources (баъзи университет курслари) — университетга ўқишга кирган ва у ерда бир муддат ўқиган шахс. Бу камида 1 имтиҳондан ўтганлиги қайд этилган зачёт дафтарчасидаги ёзув билан тасдиқланади;
University degree — бакалавр даражаси;
Some Graduete Level Cources (баъзи магистратура курслари) — бу 1 имтиҳондан ўтганлиги қайд этилган зачёт дафтарчасидаги ёзув билан тасдиқланади;
Маster’s degree – Green Card ўйинида қатнашувчи аллақачон магистрлик даражасини олганлигини билдиради;
Some doctorol-level Cources (докторлик даражасидаги баъзи курслар) — аспирантурада ўқишни бошлаган ва 1 имтиҳондан ўтган шахс.
Doctorate degree – иштирокчининг номзодлик ёки докторлик даражасига эга эканлигини билдиради.
Оилавий ҳолатни танлаш
Singlе — бўйдоқ|турмушга чиқмаган;
Маrried — уйланган|турмушга чиққан. Агар сиз турмуш ўртоғингиз билан бирга яшамасангиз, лекин расман ажрашмаган бўлсангиз, унда сизнинг мақомингиз турмуш қурган бўлади ва сиз турмуш ўртоғингизнинг фотосуратини оила аъзоси сифатида юклашингиз керак;
Divorced — ажрашган;
Widowed — бева|турмуш ўртоғи вафот этган.
Турмушга чиқмаган ва 21 ёшгача бўлган барча фарзандларингизни, шу жумладан, биологик ва асраб олинган фарзандларингизни рўйхатга қўшишингиз керак. Агар фарзандларингиз Қўшма Штатлар фуқароси бўлса, уларни аризангизда кўрсатманг.
Диққат! Агар бола 21 ёшга тўлмасдан уйланган ёки турмушга чиққан бўлса, уни ота-оналарнинг сўровномасига киритиш мумкин эмас.
Агар ариза бериш вақтида ҳомиладор бўлсангиз, ҳеч нарса кўрсатманг. Агар лотереяда омадингиз кулса, янги туғилган чақалоққа ҳам виза берилади.
Оила аъзоларининг маълумотлари сизникига ўхшаш тарзда тўлдирилади.
Маълумотларни текширгандан сўнг, давом этиш тугмасини босинг.
Текширувдан сўнг сизда 3 та тугма пайдо бўлади:
яшил тугма — ҳамма нарсани тасдиқлаш. Уни босиш орқали сиз энди ҳеч нарсани тузата олмайсиз ёки бекор қила олмайсиз — барча маълумотлар АҚШ Давлат департаментига юборилади.
ўртадаги кўк тугма — бу тугмани босиш орқали маълумотларни ўзгартириш учун энг бошига қайтишингиз мумкин.
ўнг тарафдаги кўк тугма — иштирокингизни бекор қилиш.
Маълумотларни тасдиқлаганингиздан сўнг, сиз иштирокчи рақамингиз кўрсатиладиган саҳифага йўналтириласиз. Агар бу содир бўлмаса, сиз барча маълумотларни қайта киритишингиз мумкин.
Диққат! Иштирокчи ҳарфлар ва сонлардан иборат бўлган иштирокчи кодингизни сақлаб қўйинг. Мазкур код орқали натижаларни текширишингиз мумкин бўлади.
Лотерея натижаларини 2025 йил май ойида билиб олиш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди