
Фото: Instagram
Хонанда Рухшона Instagram саҳифаси орқали иккинчи марта оила қургани ҳақида маълум қилди. “Хуллас, шунақа янгилик. Табрикларни қабул қиламиз ва фамилияни ўзгартирамиз. Мен ҳам бахтли бўлишга ҳаққим бор-ку, тўғрими?”, деб ёзади хонанда.
Рухшона никоҳ тузилгани ҳақидаги гувоҳнома суратини жойлаб, “Бу пранк ёки кино эмас”, дея қўшимча қилди.

Фото: Instagram
Аввалроқ хонанда “Менинг юртим” телеканалининг “Омон-омон” кўрсатувида бир йил аввал айрим мансабдор шахсларнинг ножўя таклифлари туфайли иккинчи марта турмушга чиққани ҳақида ёлғон гапиришга мажбур бўлгани ҳақида сўзлаб берган эди.

Фото: Instagram
Рухшона 2022 йилда турмуш ўртоғи, клипмейкер Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилган эди. Унинг икки фарзанди — қизи ва ўғли бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар