Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2022 йилдаги 699-сонли Қарори билан ташкил қилинган Қурилиш вазирлиги “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот рейтинг платформасида жорий йилнинг 26 июль санасида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот рейтинг платформасида фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимидаги қурувчиларга тегишли бўлган юк ва енгил автотранспорт воситалари бўйича кўрсаткичлари янгиланиб (обновление) берилган бўлса-да, қолган тегишли давлат ташкилотларининг ахборот базаси 4 ойдан буён янгиланмасдан (база обновление) қолмоқда.
Жорий йилнинг 26 июль санасида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот рейтинг платформасида қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтингини аниқлаш мезонлари ҳамда баҳолаш методикаси янгича талқинда тасдиқланган бўлиб, унда баҳолаш тизимларига кўплаб ўзгатиришлар киритилди ва жорий йилнинг 12 сентябрь куни янги мезон бўйича электрон рейтинг натижалари эълон қилинди.
Аммо эълон қилинган натижалар ҳали амалиётга жорий этилмаслигини билдирилиб электрон рейтинг натижалари лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 18 сетябрдан бошлаб якуний маълумотларни қайтадан тортиш бошланиб шаклланган рейтинг натижалари амалиётга жорий этилишини маълум қилган бўлса-да орадан шунча вақт ўтишига қарамасдан тизим ҳанузгача янгиланмасдан (база обновление) қолмоқда.
Шу билан бирга, биз қурувчилар томонидан муқаддам қилган мурожаатимизда келтирилган важлар, яъни янги мезон талабларининг 10-бандида корхона ташкил топганидан буён ишлаган даври 15 йил ва ундан ортиқ бўлса, максимал балл берилиши, эски мезон талаблари бўйича корхона ташкил топганидан буён ишлаган даври 5 йил ва ундан ортиқ бўлса, максимал балл берилиши кўзда тутилган эди, бироқ айнан ушбу ҳолатлар ҳам шу вақтга қадар ўзгаришсиз қолмоқда.
Юқоридагиларга кўра, ушбу илтимосномамизда келтирилган важларни тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқиб, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот рейтинг платформасини буткул ҳамма бандлари бўйича янгилаб, шунингдек, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот рейтинг платформаси қурилиш-пудрат ташкилотларини рейтингини аниқлаш мезонлари ҳамда баҳолаш методикасини янгича талқинда тасдиқланган баҳолаш мезонини 10-бандини корхонани ташкил топганидан буён ишлаган даври 15 йил деб кўрсатилган муддатни эски ҳолича, яъни 5 йил муддат деб белгиланишини назоратга олишингизни ва тизимни янгиланишига амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
Ўйламизки, ушбу мурожаат Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасаддиларига етиб боради ва мурожаат ўрганилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди