Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Фақат 2 октябрда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида, 3—4 октябрь кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 30 сентябрь ва 3—4 октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари 1 октябрда 7-12 даража бўлади, 2—4 октябрда 12-17 даражагача кўтарилади. Кундуз кунлари 1—2 октябрда 22-27 даража, 3—4 октябрда 25-30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Тошкентда 30 сентябрда вақти-вақти билан бир оз ёмғир ёғади. Ҳарорат 20-22 даража бўлади. 1—4 октябрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 3 октябрда бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 1 октябрда 9-11 даража, 2—4 октябрда 13-16 даражагача кўтарилади, кундуз кунлари 1—2 октябрда 24-27 даража , 3—4 октябрда 27-30 даража бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди