Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча таълим ходимларини табриклади.
“Бугун ўзгача кун. Мен ҳар сафар шу куни ҳаяжон ва самимият билан сизга миннатдорлигимни изҳор этаман.
Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз. Айнан сиз сабабли ижодкор, орзулари катта, ҳар қандай тўсиқларни енгишга қодир жамият шаклланади. Мамлакат келажагининг асоси бўлмиш билимли, ақлли, истеъдодли ўғил-қизлар, Ватанни севадиган, жаҳонни забт этишга тайёр ёшлар — сизнинг заҳматли фаолиятингиз самараси.
Ишонтириб айтаманки, меҳнатингизни енгиллатиш, турмушингизни янада фаровон қилиш ҳамда ўқитувчи обрў-нуфузини энг юксак мақомга олиб чиқиш йўлида қўлимиздан келган ҳамма ишни қилмоқдамиз. Сиз шунга муносибсиз!
Теран заковатингиз, чексиз меҳрингиз дунёни яхши тарафга ўзгартиришда давом эцин. Болаларимизга илҳом бахш этиш, уларни тўғри йўлга бошлаб, билим чўққиларига етаклаш маҳорати учун сиздан миннатдорман.
Байрамингиз муборак бўлсин!”, деб ёзади президент ёрдамчиси. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди