date
views 165

Аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати
Тошкент давлат аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тергов ишлари олиб борилмоқда. 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнини фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор А.Х.Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб борди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди