09:53 / 03.10.2024
50

Ўзбекистонликлар Қатарга ишга юборилади

Ўзбекистонликлар Қатарга ишга юборилади
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси
Ўзбекистон фуқаролари Қатарга ишга юборилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси ва Қатарнинг Jusour бандлик агентлиги раҳбариятлари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди. Унда Қатар томони Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш истагида эканини ва туризм, IT ва тиббиёт соҳалари мутахассисларига талаб ва қизиқиш мавжудлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Қатар давлати учун ҳар соҳада стратегик ҳамкор мамлакат ҳисобланади. Шу боис юртингиздан малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича ҳам катта режаларимиз бор”, деди Қатарнинг Jusour бандлик агентлиги раҳбари Абдулҳодий Биҳайт Барқон.

Учрашувда икки томон ушбу имкониятлардан фойдаланиб, Ўзбекистон фуқароларини Қатар давлатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳамкорлик шартномасини тез кунларда имзолашга келишиб олди.

Jusour бандлик агентлиги Қатар ҳукуматига тегишли бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг асосий секторларини малакали мутахассислар билан таъминлаш вазифасини бажаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Қатарга ишга юборилади