Тошкентда Нексия-3 автомашинаси ёниб кетди

Тошкентда Нексия-3 автомашинаси ёниб кетди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳри Миробод туманида Nexia-3 автомобилида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Бугун 2024 йил 5 октябр куни соат 06:05 да Тошкент шаҳар ФВБга Миробод тумани, Ойбек ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида автомобил ёнаётгани тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 06:11 да етиб бориб, соат 06:12 да ёнғин ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган.

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Унда Cobalt машинасига жиддий шикаст етганини кўриш мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар