Эндиликда рўйхатнинг 2-банди бўйича прописка оладиган фуқароларнинг барча қариндошлари ҳам Тошкент ва пойтахт вилояти пропискасига ўта олмайди.
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунга пойтахт ҳудудига доимий пропискага қўйиш ҳуқуқига эга шахслар доираси торайтирилиши кўзда тутилган ўзгартиш киритилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 22 августда қабул қилиниб, 25 августда Сенат тасдиғидан ўтган ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун 23 сентябрь куни мамлакат Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди (қонуннинг 21-моддасига қаранг).
Эндиликда рўйхатнинг 2-банди бўйича Тошкент ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйилувчи фуқаронинг қариндошлари пойтахт ва пойтахт вилоятига доимий пропискага қўйилмайди. Пропискага қўйилувчи шахснинг хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалари ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари бундан мустасно.
Norma.uz изоҳига кўра, муқаддам пропискага қўйилганидан сўнг унинг биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари ҳам доимий прописка олиши мумкин эди. Масалан, ота ўз ўғлини пропискага қўйиши мумкин. Мазкур пропискадан сўнг уйга ўғилнинг қуйидаги қариндошлари: унинг онаси (агарда аввал рўйхатнинг 5-банди бўйича отасининг хотини сифатида пропискадан ўтмаган бўлса), она томондан бобоси ва бувиси, унинг турмуш ўртоғи, ёши ва оилавий ҳолатидан қатъи назар, барча фарзандлари доимий рўйхатдан ўта олар эди.
Эндиликда худди шундай вазиятда ўғилнинг қуйидаги қариндошларигина пропискага қўйилиши мумкин: унинг турмуш ўртоғи, ўз оиласига эга бўлмаган (уйланмаган ва турмушга чиқмаган) вояга етган болалари ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари.
Манба: gazeta.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди