17:00 / 09.10.2024
49

Солиқ қарзларини тўламаган шахсдан 462,8 млн. сўм маблағ ундирилди

Солиқ қарзларини тўламаган шахсдан 462,8 млн. сўм маблағ ундирилди
Жиноят ишлари бўйича Қораўзак туман судининг 24.04.2024-йилдаги ижро варақасига асосан қарздор У.Р.дан солиқ бўйича етказилган 462 млн. 864 минг сўм миқдордаги зарар пулларини давлат фойдасига ундириш белгиланган.

Ушбу ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Жумладан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида аниқланган 2 та турар жой, 2 та нотурар жой ва 1 та COBALT русумли автотранспорт воситаcига тақиқ ўрнатилган.

Олиб борилган шу каби мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор У.Р.дан давлатга етказилган 462 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик тўлиқ ундирилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ қарзларини тўламаган шахсдан 462,8 млн. сўм маблағ ундирилди