14:03 / 10.10.2024
64

“Хотиним қиз туғса ахлатга ташлайман” деб чиқиш қилган тиктокерга жиноят иши қўзғатилди

“Хотиним қиз туғса ахлатга ташлайман” деб чиқиш қилган тиктокерга жиноят иши қўзғатилди
Фото: Видеодан кадр
Қашқадарёнинг Нишон туманида яшовчи тиктокер Сардор Сафарбоевга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

У TikTok ва YouTube платформаларида Сардор гангстер тахаллуси билан чиқишлар қилади. Чиқишларининг бирида “Мен қиз фарзанд кўрмайман, агар хотиним қиз туғса мусор яшикка ташлаб юбораман”, деганидан сўнг унинг гаплари кенг жамоатчилик эътирози ва муҳокамаларига сабаб бўлди.

Дастурда маълум қилинишича, унга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахслар БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сардор Сафарбоев 2024 йилнинг февралида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, 10 суткага қамалганди.

Хотиним қиз туғса, Ахлатга ташлайман, Чиқиш қилган, Тиктокер, Жиноят иши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Хотиним қиз туғса ахлатга ташлайман” деб чиқиш қилган тиктокерга жиноят иши қўзғатилди