
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 05.09.2024-йилдаги ижро ҳужжатларига асосан қарздор "Qaraqalpaq suw ta’miynati” АЖдан ишчи ходимлар Б.Б. ва С.М.ларга деярли 20 млн. сўм ойлик иш ҳақлари ва маънавий зарар ундириш белгиланган.
Шунга қарамасдан, жавобгар "QARAQALPAQ SUW TÁMIYNATÍ" АЖ томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва ишчиларнинг иш ҳақлари ташлаб берилмаган.
Шунда, улар суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақани ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига топширилган ва бўлим томонидан 25.09.2024-йили ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида "Qaraqalpaq suw ta’miynati” АЖдан ундирилиши лозим бўлган қарздорлик жорий йилнинг 9 октябрь куни тўлиқ ундириб берилган ва ишчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар