16:21 / 13.10.2024
165

Андижонда собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Андижонда собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатган эркакка жиноят иши қўзғатилди
Фото: Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати
Андижон вилоятида собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатиб келган эркак ушланган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида яшовчи аёл С.Т. ИИБга мурожаат қилиб, ўзининг расмлари номаълум шахс томонидан Теlegram мессенжерида тарқатиб юборилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи М.М. содир этгани аниқланган.

Аниқланишича, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.М. аслида жабрланувчи аёл С.Т.нинг собиқ турмуш ўртоғи бўлган.

У собиқ хотинини обрўсизлантириш мақсадида Теlegramʼда аккаунт очиб, аёлга тегишли бўлган шаъни ва қадр-қимматини камситувчи беҳаё фото ва видеотасвирларни тарқатиб келган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 139- (туҳмат), 140- (ҳақорат қилиш) ва 141/3- (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Андижон, Собиқ хотини, Уятли суратлари, Интернет, Тарқатган эркак, Жиноят иши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатган эркакка жиноят иши қўзғатилди