21
Ўзбекистон давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
Фото: NASA
Президент Космик фазони, шу жумладан, Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги қонунни имзолади.
Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 2 июлда қабул қилиниб, Сенат томонидан 15 августда маъқулланганди.
Айни пайтда Ўзбекистон халқаро аренада ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, мустаҳкамлаш, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда космик фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, технологиялар трансферини жадаллаштириш мақсадида халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳужжатларни қабул қилиши ёки қўшилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Шартнома 1967 йил 10 октябрда кучга кирган ва 2024 йил ҳолатига кўра, унга 114 та мамлакат қўшилган.
Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг космик фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш, космоснинг барча ҳудудлари ва осмон жисмларига эркин кириш, шунингдек, халқаро космик лойиҳаларда, ресурслар ва билимлар алмашинувида қатнашиш имкониятларини очиб беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар