Фото: Getty Images
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралаши доирасида БААга қарши эртага, 15 октябрь куни ўйнайди.
Терма жамоа Ўзбекистонга 4 йўқотиш билан келмоқда. Куадио дисквалификация сабаб жамоасига ёрдам бера олмаса, Яҳё Нодир ҳали учрашувларга тўлиқ тайёр эмас. Шунингдек, Абдулраҳмон Солиҳ жароҳат туфайли учрашувда қатнаша олмайди.
“Olamsport” сайти хабар беришича, шахсий сабабларга кўра Ўзбекистонга келмаган 4 футболчидан бири Фабио Де Лима ҳисобланади. “Ал-Васл” клуби футболчиси 2013 йилда Ўзбекистон фуқаролиги паспортини олган ва БАА чемпионатида осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтган. Бу ҳолат Ўзбекистонда текширувга сабаб бўлган ва бу рақамли паспорт аслида бошқа одамга тегишли экани маълум бўлган.
Фото: Championat
2020 йил февраль ойида Лима БАА фуқаролигини олган. 2020 йил 12 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси сафида Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган.
Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди:
"Унинг Ўзбекистонга келишига мен ҳеч қандай қонуний тўсиқ кўрмаяпман. Унга нисбатан жиноий иш очилгани даргумон. Бундан ташқари, бундай ҳуқуқбузарликлар учун даъво муддати қандай эканини текшириш керак.
Шуни унутмангки, Фабио Ўзбекистон фуқароси сифатида ўзининг “паспортини” ҳеч қачон кўрмаган ва табиийки, ундан ҳеч қаерда фойдаланмаган. Бу сохта ҳужжат фақат “Амирликлар” чемпионатига кириш учун керак бўлган. Нега у келмаяпти? Кўринишидан, у иш ҳали очиқ бўлишидан қўрқади ва таваккал қилишни хоҳламайди.
Унинг БАА фуқароси паспортига келсак, у ерда ҳамма нарса қонуний”, дейди мутахассис.
Шу боис Фабио ҳеч қачон Ўзбекистонга учиб келмайди. Ўз вақтида “Насаф” ОЧЛда “Ал Васл”ни қабул қилган ва Де Лима ўшанда ҳам Қаршига келмаганди. 17 сентябрь куни “Ал-Васл” “Пахтакор”га қарши ўйнади, ушбу учрашувга ҳам Фабио келмади. 15 октябрда бўлиб ўтадиган ЖЧ—2026 саралашидан ўрин олган учрашувда ҳам футболчи БААдан туриб томоша қилади.
Маълумот учун, саралашнинг 4-туридан ўрин олган учрашув эртага “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
БАА терма жамоаси, Футболчи, Ўзбекистон, Қамоққа олиниши, Фабио Де Лима «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи