18:12 / 14.10.2024
26

Фермердан 50 миллион сўм солиқ қарзи нақд ундирилди

Фермердан 50 миллион сўм солиқ қарзи нақд ундирилди
Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорлигининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.

Хусусан, Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича Қарорларига асосан "Н.Н" фермер хўжалигидан 130 млн. сўм солиқ қарзи ундириш бўйича ижро варақалари Бюронинг Мирзачўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга нусхалари юборилган.

Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 50 миллион сўм солиқ қарздорлиги нақд пул кўринишида ундирилди.

Қолган қарздорликлар бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фермердан 50 миллион сўм солиқ қарзи нақд ундирилди