Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида истиқомат қилувчи 1966 йилда туғилган А.Х. 100 дона олтин тангани Андижон шаҳрида яшовчи 1963 йилда туғилган Э.С.га 67 минг долларга сотган вақтида уларнинг иккиси ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, фуқаро А.Х.га тегишли автомашинадан қўшимча 37 дона олтин танга ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги жами 776 гр бўлган 5 ва 10 рубль кўринишидаги олтин тангалар нумизматик ашёлар сифатида маданий бойликлар сирасига киради ҳамда бадиий, тарихий аҳамиятга эга ҳисобланади.
Асллик даражаси 900 ва 916 бўлган мазкур қадимий тангалар 1897—1911 йиллар оралиғида зарб қилинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 950 млн сўмни ташкил этади.
Аниқланишича, фуқаро Э.С. халқ тилида “Николай” тангалари деб айтиладиган ушбу тарихий моддий қимматликларни Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятига олиб бориб сотишни режалаштирган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент, Қадимий, Олтин тангалар, Сотмоқчи бўлган, Шахслар ушланди “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи