20:47 / 16.10.2024
61

Зироат Мирзиёева Нукус шаҳридаги 2 та мактабга ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Нукус шаҳридаги 2 та мактабга ташриф буюрди
“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Нукус шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактаби ва 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюрди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Замин” фонди
Зироат Мирзиёева ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, уларнинг ютуқлари ҳақида маълумот олди, шунингдек, таълим муассасаларида ўрнатилган замонавий сув тозалаш тизимларини кўздан кечирди.

Фото: “Замин” фонди
Фонд кўмагида Қорақалпоғистон Республикасидаги 180 та мактаб тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлиши учун сув тайёрлаш ускуналари билан жиҳозланди.

Фото: “Замин” фонди
Лойиҳанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мактабларда UNICEF экспертлари томонидан сувни тежаш, санитария ва гигиена бўйича тренинглар ўтказилмоқда.

Фото: “Замин” фонди
“Тоза ичимлик суви” лойиҳасини амалга ошириш доирасида келгусида Қорақалпоғистоннинг яна 52 та мактабида сув тозалаш тизимлари ўрнатилади, бу эса болаларнинг таълим олиш шароитлари ва саломатлигини яхшилаш имконини беради.

Фото: “Замин” фонди

Фото: “Замин” фонди

Зироат Мирзиёева, Нукус шаҳри, Замин фонди, Мактабга ташриф

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зироат Мирзиёева Нукус шаҳридаги 2 та мактабга ташриф буюрди