16:46 / 17.10.2024
6

Фарғоналик қиз Microsoft компаниясининг Ўзбекистондаги илк амбассадори бўлди

Фарғоналик қиз Microsoft компаниясининг Ўзбекистондаги илк амбассадори бўлди
Фарғона вилояти 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дилафруз Жўрабоева Microsoft компаниясининг ёшларга мўлжалланган Microsoft Леарн Студент дастури Амбассадори бўлди. Бу ҳақда IT Ладиэс Uzbekistan хабар бермоқда.

Фото: “IT Ладиэс Uzbekistan”
Айтилишича, эндиликда Дилафруз Microsoft компаниясининг Ўзбекистондаги юзи сифатида фаолият олиб боради.

Ушбу дастур компаниянинг ёшларга мўлжалланган лойиҳаси бўлиб, у компаниянинг бутун дунё бўйлаб технология соҳасида билимли, фаол ва интилувчан ёшларини саралаб олади.

"Ушбу лойиҳага топширишим ҳам, киришим ҳам осон кечмади. Техник томондан билимларим яхши бўлгани учун мени номинацияга қўйишди. 1 йил давомида компания томонидан берилган турли шартлар ва топшириқларни аъло даражада бажариш талаб этилди. Шулардан бири Сунъий интеллект технологияси бўйича берилган 30 та модулдан иборат дарс ва топшириқлар бўлди", — дейди Дилафруз Жўрабоева.

Айни дамда Дилафруз Yandex учун ўқиш ва стажировкага топширган, синовлардан яхши ўца Yandexнинг катта лойиҳаларига қўшилиш имкониятига эга бўлади.

Фото: IT Ладиэс Uzbekistan
Дилафруз Microsoft Девелоперс Community Uzbekistan, Садо24, .NET Доcументатион Uzbekistan. Турли стартуп, кўплаб ҳакатон ва мусобақалар иштирокчиси. IT Community Uzbekistanънинг Фарғона водийси бўйлаб амбассадори ҳамда “Ибрат” спикинг клубининг волонтёри сифатида ҳам фаолият олиб боради.

У IT соҳасидаги 46 нафар аёл ва қизлар қаторидан жой олган ва Ўзбекистондаги топ 12 та спорт дастурчи қизлар жамоасига қўшилган.

Компания Студент Амбассадори бўлиш нима беради?

Ушбу мақомга эга бўлган талаба техник ва етакчилик бўйича тренинглар, Microsoft'нинг кенг таълим ресурсларига кириш ва келажакни яратишга иштиёқи баланд бўлган ёшларни бирлаштириш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари Амбассадорлар учун Америкага виза олиш ва саёҳат қилиш қилиш имкониятлари яратилади. Талаба томонидан ёшлар учун ўтказиладиган тадбирларга учун хомийлик берилади. Компаниянинг барча маҳсулотлари премиум талқинлари бепул тақдим этилади.

Фарғоналик қиз, Microsoft компанияси, Ўзбекистонда, Амбассадор

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғоналик қиз Microsoft компаниясининг Ўзбекистондаги илк амбассадори бўлди
ePN