18:30 / 17.10.2024
61

Қашқадарёда тадбиркор унга босим қилинганини айтди: “'Началник милиция' елкамдан судраб дўконимдан олиб чиқди”

Қашқадарёда тадбиркор унга босим қилинганини айтди: “'Началник милиция' елкамдан судраб дўконимдан олиб чиқди”
Ижтимоий тармоқларда ун сотувчи тадбиркорни ички ишлар бўлими бошлиғи ва ҳоким ўз дўконида хизмат кўрсатишни тақиқлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тадбиркор ўз мурожаатида шаҳар ҳокими ва ички ишлар бўлими бошлиғи икки ойдан буён дўконига келиб, автовокзалда ун сотмасликни талаб қилаётганини айтган.

"Дўконимга 3 октябрь куни шаҳар ҳокими, “началник милиция” келиб, мени елкамдан ушлаб олиб чиқишди. Зўравонлик қилиб, бу ерда ун сотмайсан дейишди. Дўкон деворига осилган реклама йиртиб ташлашди, кузатув камераларимни суғуриб олиб кетишди", дейди тадбиркор.

Унинг айтишича босим ўтказаётган давлат ходимларида умуман муомала маданиятига риоя қилишмаган. Нимадир сўрайдиган бўлса, “Нега гапирасан, нима ҳаққинг бор, олиб бориб буни подвалга тиқ” деб қўрқитишган.

Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркорнинг мутасаддилар хатти-ҳаракатидан норози бўлиб қилган видеомурожаати ижтимоий тармоқларда ёритилди.

Бизнес-омбудсман ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат назоратга олиниб, айни вақтда ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда тадбиркор унга босим қилинганини айтди: “'Началник милиция' елкамдан судраб дўконимдан олиб чиқди”