21:50 / 21.10.2024
26

Президент “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқларга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди

Президент “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқларга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда “Ўзбеккосмос” агентлиги Бухоро ва Навоийда 35 гектардаги қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетганини аниқлагани айтилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ушбу 2 та вилоятнинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида “яшил” майдонларни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди. “Ўзбеккосмос” агентлиги билан биргаликда чўлларда экологик ҳолатни мониторинг қилиш платформаси яратилади.

Ўрмон хўжалиги агентлигининг бу йўналишдаги масъулияти оширилади. Эндиликда агентлик чўлланишга қарши курашиш билан ҳам жиддий шуғулланади, ҳокимликлар қошидаги “Йўл кўкалам” ташкилотлари агентлик тизимига ўтади. Агентликка ҳар бир ҳудуд иқлимига мос 100 миллиондан зиёд ниҳол ва кўчатларни оддий усулда маҳаллийлаштириш ҳамда етиштириш харажатини 20 фоизгача камайтириш топширилди.

Фанлар академияси билан биргаликда 20 гектарда тажриба-синов майдончаси қилиб, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклайдиган ўсимликларни етиштиришни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Бадантарбия қилиш, югуриш, велосипед ҳайдаш каби одатларни тарғиб қилиш, енгил касалликларни ҳам дори билан тузатишга ўрганиб қолишнинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди. Бу йўналишда тушунтириш ишларини, айниқса 30 ёшдан катта аҳолига мўлжалланган оммавий дастурларни кўпайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

Спорт вазирлигига 30 ёшдан катта аҳолини оммавий спорт билан қамраб олиш дастурини йўлга қўйиш топширилди. Президентимиз “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқ, юриш, югуриш, велосипед ҳайдашга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди.

Профессионал ва мактабларда фаолият юритаётган спорт тренерларини маҳаллаларга бириктириш, тиббиёт бригадалари, оилавий шифокор ва поликлиникалар ишига аҳолини тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини ўргатиш бўйича янги-янги ёндашувларни жорий қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Маҳаллаларнинг жисмоний фаоллик рейтинги тузилиши, энг яхши маҳалла ва оилаларни рағбатлантирилиши белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқларга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди