date
views 125

Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиловчи қонун имзоланди

Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиловчи қонун имзоланди
Президент болаларга нисбатан оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгилашга доир қонунни имзолади.

Мазкур ҳужжат билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиловчи қонун имзоланди