date
views 106

Банкдан олинган кредитлардан оқилона фойдаланиш лозим

Банкдан олинган кредитлардан оқилона фойдаланиш лозим
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида катта миқдордаги кредит маблағларини олиб, тўловларини эса ўз вақтида қайтара олмаган қарздор жамиятнинг гаровдаги мулки сотилмоқда.

Иқтисодий ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан ундируви АТ “Халқ банк” фойдасига қарздор МЧЖдан 1 млрд. 573 млн. 851 минг сўм кредит қарзини ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, ундирув гаровдаги туманнинг Қуйи-Товул МФЙ ҳудудида жойлашган бино-иншоотларига қаратилиши кўзда тутилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Мажбурий ижро бюросининг Бешариқ туман бўлими ходимлари томонидан гаровдаги тўйхона бино-иншоотлари хатлаб қўйилди.

Ҳозирда тўйхона бино-иншоотлари 1 млрд. 143 млн. 750 минг сўм бошланғич нарх билан «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банкдан олинган кредитлардан оқилона фойдаланиш лозим