date
views 61

Тошкент вилоятининг уч ҳудудида сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди

Тошкент вилоятининг уч ҳудудида сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди
Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ўтказилган назорат тадбирларида Нурафшон шаҳрида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда Аи-92 русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлган.

Бу каби ҳолатлар Ангрен шаҳрида ҳамда Паркент туманида жойлашган АЁҚШларда ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятининг уч ҳудудида сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди