19:09 / 24.10.2024
25

Кредитни ўз вақтида қайтармасликни оқибати...

Кредитни ўз вақтида қайтармасликни оқибати...
Суднинг ижро варақасига асосан қарздор М.К. дан “InFinBank” АЖ Хоразм филиали фойдасига 238,1 млн. сўм ундириш, ундирувни қарздорга тегишли “HYUNDAY CRETA” русумли автомашинага қаратиш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун қарздорга ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, кредитга олинган электромобиль бўлим ходимлари томонидан тегишли тартибда хатловга олинган ва электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали жорий йилнинг 23 октябрь куни сотувга чиқарилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кредитни ўз вақтида қайтармасликни оқибати...