
Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими томонидан солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бўлим иш юритувига жорий йилнинг 20 август куни вилоят солиқ бошқармаси фойдасига “Бунёд” фермер хўжалигидан 53 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушди.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, фермер хўжалиги қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилиб, ихтиёрий муддат берилган.
Бироқ фермер хўжалиги қарздорликни берилган муддат давомида тўлаб бермаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалиги балансида бўлган “Chevrolet Orlando” русумли автотраснпорт воситаси мавжудлиги аниқланган ва давлат ижрочиси томонидан хатланган.
Автотранспорт воситаси хатлангандан сўнг, қарздор томонидан 53 млн. сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилди ҳамда автомашина фермер хўжалигига қайтарилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар