Фото: Марказий сайлов комиссияси
Кеча, 25 октябрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни бўлди.
"Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди", дейилади Марказий сайлов комиссияси ахборотида.
Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.
Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Андрей Сибига: УҚК қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди