Президент администрацияси собиқ ходими Комил Алламжоновнинг Range Rover йўлтанламасига қарата ўқ узганлардан бири гумонланувчи тариқасида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 26 октябр куни 2 нафар номаълум шахс Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги Range Rover русумли машинага қарата ўқотар қуролдан бир неча марта ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиб, номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сўнг Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари ҳамда ИИВ, вилоят, Тошкент шаҳар ИИББ, Божхона қўмитаси ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилган.
Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бир нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Аббосбек Файзуллаев ўз жамоасини топди...