12:45 / 28.10.2024
62

Марказий банк аҳолини навбатдаги киберфирибгарликдан огоҳлантирмоқда

Марказий банк аҳолини навбатдаги киберфирибгарликдан огоҳлантирмоқда
Идора ахборот хизматининг ёзишича, бугунги кунда фирибгарлар турли мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юбориб, уларнинг мобиль қурилмаларига зарарли иловаларни ўрнатишга уринишмоқда.

Мазкур сохта ҳужжатларда гўёки фуқаронинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун «молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис» томонидан айрим амаллар бажарилиши тўғрисидаги ёлғон ахборот кўрсатилган.

Бу орқали «мутахассис» ниқоби остидаги фирибгар фуқаронинг мобиль қурилмасига зарарли иловани (хусусан, «Безопасность» номли) ўрнатиш орқали ушбу қурилмадаги расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритади.

Фуқаролардан юқоридаги каби ҳолатларга дуч келса, фирибгарларнинг алдовларига ишонмаслик, иловаларни эса мессенжерлар орқали эмас, балки расмий Google Play ва App Store дўконларидан ўрнатиб олишлари сўралмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк аҳолини навбатдаги киберфирибгарликдан огоҳлантирмоқда