“Йўл қоидаси – умр фойдаси” – деб бежизга айтилмаган чунки ҳар бир йўл ҳаракати қоидасини бузганлик ортидан автоулов хайдовчиси чунтагига, ҳаттоки кимнингдур мулкига ёки соғлиғига зарар етиши мумкин.
Жорий йилнинг 23 май куни Нукус шаҳридаги А.Досназаров кўчасида юз берган автоҳалокат натижасида жабрланувчи С.Д.нинг бошқарувидаги “DAMAS” русумли автомашинага 38 млн. 793 минг сўм моддий зарар етказилган.
Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг қарорига асосан автоҳалокат натижасида етказилган 38 млн. 793 минг сўм зарарни жабрланувчи С.Д.нинг фойдасига қоидабузар А.Н.дан ундириш белгиланган бўлиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, қарздорнинг номида “VAZ 2101” ва “NEXIA” русумли автомашиналар борлигини аниқлаб, уларга нисбатан қидирув эълон қилинган ҳамда қарздорга суд қарори ижроси таъминланиши шартилиги, уни ижро этмаслик оқибатлари тушунтирилган.
Шундан сўнг, жабрланувчи С.Д. Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига жорий йилнинг 8 октябрь куни келиб суд қарорида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлиги ҳақида билдиришнома берганлиги сабабли ижро иши ҳаракатлари якунланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”