08:00 / 29.10.2024
39

Велосипед, скутер, самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади

Велосипед, скутер, самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади
Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.

Кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари — электр двигатели билан таъминланган, кичик ўлчамдаги, асосан шахсий ёки қисқа масофаларда транспорт сифатида қўлланадиган воситалар. Буларга электр скутерлар, электр велосипедлар, миниатюр электр автомобиллар ва гироскутерлар киради.

Индивидуал ҳаракатланиш воситалари — шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган, асосан битта одамни ташишга қодир бўлган транспорт турлари. Уларнинг ичига велосипедлар, скейтбордлар, скутерлар, моноколесо, гироскутерлар, сегвейлар ва ҳатто кичик электромобиллар киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Велосипед, скутер, самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади