date
views 116

Мажбуриятини унутган ота, тоғларда қўним топган эди...

Мажбуриятини унутган ота, тоғларда қўним топган эди...
Мажбурий ижро бюросининг Бўка тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор А.Мелиевдан, ундирувчи У.Мелиева фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун жами 48.772,5 минг сўм алимент маблағини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги сабабли бўлим давлат ижрочилари томонидан қидирувга берилган.

Бошқарманинг қидирув ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида алимент тўлашдан қочиб юрган фуқаро Оҳангарон туманидаги тоғлардаги чўпонлар чайласидан топилган. Тегишли тартибда далолатнома тузилиб, қарздор шахсни Бюронинг Бўка тумани бўлимига олиб келиниб, давлат ижрочисига топширилган.

Жорий йилнинг 28 октябрида унга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бошқарма суриштирувчилари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбуриятини унутган ота, тоғларда қўним топган эди...