Фото: Тошкент шаҳар ИИББЙўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспекторлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишувли ҳолат акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати тушунтириш берди.
Айтилишича, 30 октябрь куни соат 23:45 ларда Яккасарой тумани Муқимий ва Шоҳжаҳон кўчалари чорраҳасида 31 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли транспорт воситаси ва 25 ёшли шахс бошқарувида бўлган Lacetti русумли транспорт воситалари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
"Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгандан сўнг ҳайдовчилар ўртасида ўзаро тортишув юзага келган. Ушбу ҳолатни кўрган ЙПХ инспекторлари безорилик ҳолатини тўхтатиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зудлик билан ўз хизмат вазифасига киришишган. Бироқ ҳайдовчилар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган", дейилади Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ахборотида.
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!